"Ливерпуль"нинг МЮга қарши баҳсида сўнгги 60 йилликдаги рекорд қайд этилди

  • 19 декабря, 2023, 10:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АПЛнинг 17-турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни мағлуб эта олмади – 0:0.

Tecno

BBC хабарига кўра, шу куни стадионга 57 158 минг мухлис ташриф буюрган. Бу 1963 йилда  Англия Кубогида "Бёрнли"га қарши ўйиндан кейин "Ливерпуль"нинг "Энфилд"даги уй учрашувига мухлислар ташрифи бўйича энг юқори кўрсат бўлди.

Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» билан ўйин «Ливерпуль»нинг Англия чемпионати тарихидаги энг кўп ташриф буюрган учинчи ўйинига айланди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда ортда қолган 17 турдан сўнг “Ливерпуль” 38 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. «Манчестер Юнайтед» 28 очко билан 7-ўринда бормоқда. Чемпионат пешқадами “Арсенал” ҳисобида 39 очко мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, кейинги турда “Арсенал” ва “Ливерпуль” жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию