"Ливерпуль"нинг қўрқинчли туши": У финалда майдонга тушишга тайёр!
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Чемпионлар Лигаси финалида ўйнашга тайёр эканлигини маълум қилди.
"#UCLFinal тайёр", - дея ёзиб қолдирди уэльслик футболчи.
Аввалроқ, Гарет янги мавсумни "Атлетико"да бошлаши ҳақида хабарлар тарқалганди. Жорий мавсум 32 ёшли Бэйл 7 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.
"Ливерпуль" ва "Реал" ўртасидаги ўйин бугун тунда 00:00да старт олади.
Фикрлар