"Ливерпуль"нинг собиқ бош мураббийи Саудия Арабистони клубини бошқаради
Саудия Арабистонининг “Ал-Қодисия” клуби Брендан Роджерсни янги бош мураббийи сифатида тайинлаганини расман эълон қилди.
Роджерс 2025 йил октябрь ойида Шотландиянинг “Селтик” жамоасидаги бош мураббийлик лавозимини тарк этганди. 52 ёшли шимолий ирландиялик мутахассис шунингдек, Англиянинг “Лестер” ва “Ливерпуль” жамоаларини ҳам бошқарган.
Маълумот учун, жорий мавсумда “Ал-Қодисия” 9 та учрашувда 17 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.



Фикрлар