“Ливерпуль”нинг уч юлдузи “Реал”га қарши ўйнамайди

CHERY AUTO

Англиянинг амалдаги чемпиони сифатида Европа Чемпионлар лигасида иштирок этаётган “Ливерпуль” мусобақанинг умумий босқичи тўртинчи турида ўз майдонида “Реал” жамоасини қабул қилади.

Tecno

Мерсисайдликлар бош мураббийи Арне Слотнинг маълум қилишича, муҳим учрашувда асосий таркибнинг уч нафар етакчи ўйинчиси мезбонларга ёрдам бера олмайди.

Хусусан, дарвозабон Алиссон Бекер, ҳимоячи Жереми Фримпонг ва ҳужумчи Александер Исаак ўйинга тайёр эмас.

- Алиссон, Фримпонг ва Исаак “Реал”га қарши ўйнай олмайди. Жереми ва дарвозабонимиз келаси жума куни “Манчестер Сити” билан бўладиган тўқнашувда ҳам иштирок этмаслиги аниқ.

Александер Исаак масаласида вазият қандай ечим топишини кутишга тўғри келади. Чунки у ҳам жамоа билан машғулот ўтказмаяпти, - деди Арне Слот.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию