"Ливерпуль"нинг янги футболчисида коронавирус аниқланди

“Ливерпуль”нинг янги аъзоси Константинос Цимикасда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Gazzetta.gr нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 24 ёшли футболчининг Covid-19 га топширган тест таҳлиллари мусбат натижа берган. Айтиш керакки, у айни дамда Греция терма жамоаси сафида УЕФА Миллатлар лигаси учрашувларига тайёргарлик кўраётган эди, бироқ касаллик аниқлангач, у терма жамоа қароргоҳини тарк этди.

“Ливерпуль” Константиносни шу ёз “Олимпиакос”дан сотиб олган эди. Цимикас янги жамоасида 21-рақамда тўп суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!