“Ливерпуль”нинг янги мураббийи номи маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасида муваффақиятли фаолият юритган испаниялик мутахассис Андони Ираола энди мамлакатнинг топ-клубларидан бирини бошқариш даражасига етди.

Яқинда Арне Слотни ишдан бўшатган “Ливерпуль” бош мураббийликка айнан Ираолани  тайинлайдиган бўляпти.

Бу ҳақда инсайдер Николо Скира Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага кўра, томонлар ҳамкорлик шартлари бўйича келишувга эришган. Шартнома 2029 йилнинг ёзигача амал қилади.

Инсайдер Фабрицио Романо ҳам мерсисайдликларнинг Андони Ираолага қизиқишини тасдиқлади.

Унинг айтишича, клуб раҳбарияти испаниялик мутахассисни бош мураббий лавозими учун ягона номзод сифатида кўрмоқда.

Расмий музокаралар эса яқин кунларда бошланиши кутилмоқда.

Андони Ираола 2023 йилдан буён “Борнмут”ни бошқариб келаётган эди ва ёзда клубни тарк этишга қарор қилган. Ираола мавсум якунларига кўра клубни тарихида илк бор еврокубокларга олиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!