"Локомотив" - ОКМК иштирокида 4 таймдан иборат ўйин ўтказилди

Кеча, 11 июнь куни “Локомотив” ва ОКМК ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Ҳар икки жамоа мураббийлари ўзаро келишиб, футболчилар 30 дақиқалик 4 та тайм футбол ўйнашди.

Дастлабки 60 дақиқа натижасига кўра, “Локомотив”нинг асосий жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Гол муаллифи: Иван Булатович.

Кейинги 60 дақиқада “Локо”нинг U-21 жамоаси майдонга тушиб, ОКМКнинг захира таркибига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Локомотив” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!