"Локомотив" - "Сурхон": Матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Туроповнинг навбатдаги зарбасини ҳам Аманов қайтарди.
- 90+'
"Сурхон"нинг бирданига уюштирган кетма-кет ҳужумлари "Локомотив"ни шошириб қўйди. Бироқ вазият гол билан якунланмади.
- 90+'

Ибрагимов огоҳлантирилди.
- 90+'

Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

Туроповнинг зарбасини Аманов қайтарди.
- 82'

Асрор Ғофуров Беҳруз Шайдулов ўрнига майдонга тушди.
- 81'

Камрон Саидазимов Шаҳзод Шаймановни алмаштирди.
- 75'
Жавоҳир Алижонов яқин масофадан кўнгилдагидек зарба бера олмади.
- 72'

Бикмаев ўрнига Қиличев майдонга туширилди.
- 70'

Нуриддин Ҳасанов ўрнига Шавкат Саломов майдонга тушди.
- 68'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Бикмаев ҳисобни яна "темирйўлчилар" томонига оғдирди.
- 63'

Ҳусниддин Ғофуровнинг зарбасига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
- 61'

Даврон Ҳошимов огоҳлантирилди.
- 56'

Марат Бикмаев офсайдда қолиб кетган.
- 50'
Диёржон Туропов ажойиб имкониятга эга бўлди. Аммо вазиятни чўзиб юборди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Ўлмасалиевнинг бош билан берган зарбаси Асилбек Аманов қийинчиликсиз эгаллаб олди.
- 42'

Авазбек Ўлмасалиев майдон марказида рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
- 40'
Ҳусниддин Ғофуровнинг жаримадан тепган тўпи анча хавфли чиқди.
- 38'

Шерзод Каримовнинг бурчакдан узатган тўпини Нестеров уриб юборди.
- 33'

Ҳусниддин Ғофуров сариқ карточка ишлаб олди.
- 31'

ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчак зарбасидан Меҳмонов ҳисобни тенглаштирди.
- 30'

Аъзам Алиевнинг узоқ масофадан берган зарбасини Нестеров қайтаришга эришди.
- 27'

Александр Касьян офсайдда қолиб кетди.
- 25'

Бурчак тўпидан сўнг Иброҳмов яна дарвозага хавфли зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.
- 24'

Бикмаевнинг чапроқдан тепган тўпини Амонов қайтарди.
- 22'
Сув ичиб олиш учун кичик танаффус берилди.
- 20'

ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Диёр Туроповнинг жаримадан узатган тўпини Фаррух Иброҳимов боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
- 16'
"Локомотив"нинг хавфли ҳужуми зарбагача етиб бормади.
- 5'
Авазбек Ўлмасалиевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ.
- 3'

"Сурхон" клубининг дастлабки бурчак зарбасига якуний зарба берадиган футболчи топилмади.
- 1'

Ўйин бошланди!



Комментарии