"Локомотив" матбуот анжумани ва ОЧЛ учрашувига таклиф этади

Хабарингиз бор, 4 март куни “Локомотив” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги дастлабки ўйинини ўтказади. “В” гуруҳида баҳс олиб борадиган “темирйўлчилар” биринчи турни БААнинг “Ал Ваҳда” клубига қарши ўз майдонида ўтказишади.

Эртага, 3 март куни мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида матбуот ажумани ўтказилади. Бу тадбир соат 12:00да бошланади.

Маълумки, ўтган йил ҳам “Локомотив” ОЧЛни айнан шу жамоага қарши бошлаб 5:0 ҳисобида зафар қучганди. 4 март куни ТТЗ “Локомотив” стадионида соат 16:00да бошланадиган ўйинга барчани чорлаб қолади.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" гуруҳда шунингдек, Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" ва Қатарнинг "Ал Раййан" жамоалари билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!