"Локомотив" бош мураббийи: "Жамоани Суперлигада олиб қоламиз, деб айта олмайман"
Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Локомотив” (2:0) ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Денис Коростиченко жамоанинг асосий мақсади, Ислом Қобилов, захирадан майдонга тушган футболчилар ҳамда уни Юрген Клоппга қиёслашлари ҳақида фикр билдирди.
“Рақиб бугун муҳим ўйинда ғалаба қозонди. Улар чемпионлик учун курашмоқда. Яратилган вазиятлардан фойдаланишди. Биз эса йўқ. Ўйинни таҳлил қиламиз.
Ислом Қобиловнинг позицияси шунақа, хатолар бўлиб туради. Хато балки бошқа чизиқларда кузатилган бўлиши мумкин. Унгача, бошқа ўйинчилар ҳам хато қилгандир. Анализ қиламиз. Унинг позициясида унга ўринбосар футболчи йўқ. Ундаги хатолар футболда бўлиб туради.
Мен Клоппнинг эмас, 15 йилдан буён “Ливерпуль” мухлисиман. Клоппнинг “Ливерпуль”га келганидан албатта хурсанд бўлганман.
Катта ишонч билан “Локомотив”ни Суперлигада олиб қоламиз, деб айта олмайман. Сабаби, бизни олдинда чемпионлик учун курашаётган ва ОФК Кубогида ўйнаган жамоаларга қарши ўйинлар кутмоқда. Аммо, шундай бўлсада, ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз.
Али Абдураҳмонов ва Игорь Чикризов мавсум аввалида асосий таркибда майдонга тушди, аммо, улар ҳали асосий жамоа учун тайёр эмас. Али Абдураҳмонов ёшлар жамоасида голлар ура бошлади, ўсиш бор. Бугун ҳам яхши ўйнади. Ҳали яна ўсади.
Жасур Жалолиддинов майдонда ҳиссиётлар билан ўйнайди. Унда етакчилик қобилияти бор. Олимпия термамиз сардори. Балки охирги ўйинларда бизга яна ёрдам берар.
ЎзПФЛ матбуот хизмати
Фикрлар