“Локомотив” дарвозасига урилган голда оффсайд бор эдими?

Ўйиннинг сўнгги сонияларида “Бунёдкор” футболчилари томонидан урилган гол ўйиндан ташқари ҳолат деб баҳоланиб, ҳисобга олинмади. 
 
Мазкур ҳолатда учрашувни бевосита стадиондан шарҳлаб борган телеканал шарҳловчиси тўп узатилаётган вақтда ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эканини бир неча бор таъкидлади. Вазият такроран кўрилганида ҳам футбол мухлислари гол киритган футболчида ўйиндан ташқари ҳолат йўқ деб ҳисоблаши мумкин. Аммо футболнинг замонавий қоидаларига мазкур вазият оффсайд деб ҳисобланади. 
c376c0d7413945c378977d7b14f6979b0b4a0f05
 
IFAB қоидаларида келтиришича, оффсайд ҳолатида турган футболчи дарвозабон ҳаракатланиши ва назорат қилиши мумкин бўлган кўриш доирасини (обзор) тўсиб қўйган бўлса, гарчи шу футболчи тўпга тегинмаган тақдирида ҳам қанот ҳаками байроқчасини кўтаришга ҳақли. Демак, бу вазиятда дербида ишлаган лайнсмен тўғри қарор қабул қилган. Яъни, тўп “Бунёдкор”нинг 3-рақамли футболчиси Ислом Қобиловга тегмаган бўлса-да, унинг ҳаракатланиш нуқтаси ҳамда дарвозабоннинг бу вазиятдаги ҳолатидан келиб чиқиб, ўйиндан ташқари ҳолатни эълон қилиш мумкин. Қисқа қилиб тушунтирганда, мана шу нуқтада Ислом Қобилов бўлмаганида дарвозабоннинг ҳаракати бошқача бўлиши, у катта эҳтимол билан олдинга ҳаракат қилиши мумкин эди. Бироқ бу ерда 3-рақамли футболчи дарвозабонни чалғитувчи образида намоён бўлди. 
 
e4fea38c421b7368c7d22281875e3c8114a8f887
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси футбол мухлисларидан ва айниқса футбол журналистларидан фикр бераётганда шошилмасликни сўрайди. Ҳакамлар қўмитаси бир неча кун аввал спорт журналистлари билан эркин мулоқотга тайёр эканлигини кўрсатишганди. Улар, шунингдек, ҳар бир ҳолатни таҳлил қилиб бериш учун ҳам масъулдирлар. Кўр-кўрона хато қилаётган рефериларга нисбатан чоралар кўрилаётганини эса ҳамма кўриб, билиб турибди. 
 
Ташкилот биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов яқин йиллар ичида Ўзбекистонга ҳам VAR тизими кириб келиши йўлида ҳаракатлар борлигини таъкидлаганди. Бу каби замонавий техника вазиятни қайтадан кўриш ва шошилмасдан хулоса чиқариш имконини бериши мумкин. Айни вақтда эса футбол реферилари ҳар бир учрашувга масъулият билан ёндошишга ҳаракат қилишяпти.
 
Манба: ЎФА

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Hunter Hunteriyev
17/05/2019 22:40
bor edi afsayd qoida boyicha. Xalaqit berdi darvozabonga mumkin emas bunday
boshqacha vaziyat boganda afsayd hisoblanmasdi