“Локомотив” эртага янги футболчиларини кенг оммага таништиради

Ўзбекистоннинг икки карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби учун 12 февраль санасидан 2018 йилги мавсум расман старт олади.

“Темирйўлчилар” жамоаси янги мавсумга пухта ҳозирлик олиб боришди. Жамоа 2та хориж йиғини ташкил этди. Шунингдек, таркибни янада кучайтириш мақсадида бир қатор маҳоратли футболчилар таркибга жалб этилди. Натижада “Локомотив” сафига Чо Сук Жаэ, Нивалдо, Игорь Йелич, Ҳусниддин Ғофуров, Шерзод Каримов ҳамда Сардор Рашидов каби тажрибали ўйинчилар келиб қўшилишди.

Эртага, 10 февраль куни соат 12:00да “Локомотив” янги футболчилари тақдимот маросимини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!