"Локомотив" етакчи автосалонлар маркази билан ҳамкорлик шартномаси имзолади (Фото)
"Локомотив" футбол клуби яна бир титул ҳомийга эга бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, "Локомотив" Ўзбекистонда "GM Uzbekistan" автомобилларини сотиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича етакчиоардан бири "Driver‘s Village" МЧЖ автосалонлар маркази билан ҳамкорлик шартномаси имзолади.
Эндиликда "Driver‘s Village" ҳам клубнинг бизнес ҳамкорларидан бири ҳисобланади. "Локомотив" ПФК маркетинг ишлари бўйича бош директор ўринбосари Шоҳруҳ Ҳожиметов бу ҳақда шундай деди: "Маълумки, клубимиз ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келмоқда. "Driver‘s Village" МЧЖ автосалонлар маркази билан ҳамкорлик шартномаси имзолаш келажак сари ташланган катта қадамлардан бири. Ўйлаймизки, ушбу келишувдан ҳар икки томон манфаатдор бўлади".
Фикрлар