“Локомотив” иккинчи даврага тайёргарлик жараёнини бошлади
Ads

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” бугундан Олий Лига иккинчи давра баҳсларига ҳозирликни бошлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

“Темирйўлчилар” жамоа қароргоҳида йиғилишди ҳамда кечки пайт машғулот ўтказилди. Унда жамоанинг деярли барча аъзолари иштирок этишди. Қолаверса, “Локо” машғулотларига истеъдодли футболчи Идрис Бикмайкин ҳам қўшилди. У “Локомотив”нинг Минскда ўтадиган хориж йиғинида иштирок этади. Шунингдек, ўз юртига бироз ҳордиқ чиқариш учун йўл олган жамоа аъзоси – Муҳаммад Коне йиғинга Минскда қўшилади.

Умуман олганда, бугунги машғулот жараёни анча кўтаринки руҳда ўтди.