"Локомотив" жорий мавсумда илк маротаба дуранг ўйнади
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этишди.
Эътиборлиси, бу тошкентликларнинг Суперлига жорий мавсумидаги илк маротаба дурангга имзо чекиши бўлди.
- 90+'

Учрашуву асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Андреевнинг ажойиб узатмасидан кейин Шаҳзод Убайдуллаев ҳисобни тенглаштирди. Дарвозабон тўпга чиқишда хатога йўл қўйган эди.
- 85'
Абдуҳолиқовнинг тезлиги рақиб ҳимоячисидан ўтиб кетиш учун етмади.
- 82'

Шунингдек, Юсупов Диёрбек Туроповни алмаштирди.
- 81'

Бикмаев ўрнига Алижонов майдонга тушди.
- 79'

Туропов майдон ташқарисида шифокорлар ёрдамини олмоқда.
- 78'
уроповнинг ўтиб кетишига Тошқўзиев йўл қўймади.
- 77'
"Металлург"нинг барча урунишлари зое кетмоқда.
- 73'

Отахоновнинг зарбасини Илёсов қайтарди.
- 73'

Яна бир бурчак зарбасини ҳимоячи чизиқ устидан қайтариб юборди.
- 72'

"Металлург" бурчак тўпидан наф чиқара олмади.
- 70'

Муродбек Бобожонов огоҳлантирилди.
- 66'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абдухолиқов бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлади.
- 64'

Абдураҳмон Абдулҳақов Аброр Тошқўзиев ўрнига майдонга тушди.
- 58'
"Металлург" яна гол уришга яқин келди. Бироқ якуний зарба ноаниқ кетди.
- 55'
Энди "Локомотив" ҳам олдинга боришга мажбур бўлмоқда.
- 52'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Илёсов Чумакнинг зарбасини бир амаллаб қайтарди. Қайтган тўпни Тошпўлатов дарвозага жойлаб қўйди.
- 50'
Илёсов тўпга чиқиб келиб, рақиб ҳужумини бартараф этди.
- 49'

Убайдуллаевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Илёсов қайтариб қолди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

Амоновга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 41'
"Металлург" гол ўтказиб юборгач, янада фаоллашди. Тайм сўнгигача ҳисобни тенглаштириб олмоқчи.
- 38'

ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Махарадзе ҳисобни очди.
- 32'

"Металлург" футболчиси тиббий ёрдам олмоқда.
- 29'

Жавоҳир Илёсовга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 28'
Убайдуллаев якуний вазиятда зарба бера олмади.
- 24'

Бикмаев ўта қулай имкониятга эга бўлди. Аммо ҳакамлар офсайд ҳолатини қайд этишди.
- 21'
Тошқўзиев қанотдан шеригини олдинга бошлади. Аммо ҳужум самарасиз якунланди.
- 20'
Тошкентликлар ҳимояда ҳаракат қилишга мажбур бўлмоқда. Қарши ҳужумлар ҳам анча кам.
- 17'
Тошқўзиевнинг уруниши самара бермади. Ҳимоячилар сўнгги паллада рақиб ҳужумини тўхтатишни уддалади.
- 16'
Зоҳид Абдуллаев дарвозабонга нисбатан қоидани бузди. Илёсовнинг ўзи ҳам анча қалтис ҳаракат қилди.
- 15'
Анваровга нисбатан майдон марказида фол ишлатилди.
- 12'
Убайдуллаевнинг зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.
- 10'

Бекободликлар тез-тез офсайдда қолиб кетмоқда.
- 7'
Махарадзе "Локомотив"нинг айни дақиқалардаги энг фаол футболчиси бўлиб турибди. У ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ишончли ҳаракат қилмоқда.
- 5'
"Металлург"нинг навбатдаги ҳужуми ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 2'
"Металлург" футболчиси офсайдда қолиб кетгани сабаб ҳужум тўхтатилди.
- 1'

Учрашув бошланди.
- 0'
Барча нарса ўйин бошланишига шай.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.



Комментарии