"Локомотив" меҳмонда кичик камбэк эвазига ғалабани илиб кетди
Ўзбекистон Суперлигаси 9-туридан ўрин олган "Андижон" - "Локомотив" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин "темирйўлчилар"нинг 1:2 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якун топди.
Дастлаб, 10-дақиқада "Андижон" Боакьенинг тезкор голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов рақибнинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 84-дақиқада "Локомотив" сафида заҳирадан майдонга тушган Марат Бикмаев ғалаба голини уришга муваффақ бўлди ва жамоасига 3 очко келтирди.
Шу тариқа, очколари сонини 14 тага етказиб олган тошкентликлар онлайн турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди, 4 очко тўплаган "Андижон" эса 12-ўринни эгаллаб турибди.
- 90+5'
Учрашув якунланди! "Локомотив" ғалабани илиб кетди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+4'
Пламен Димов майдондан четлатилди.
- 90+4'
"Локомотив" посбони олдинга чиқиб кетиб тўпни эгаллай олмади. Қайтган тўпга бош қолган дарвозани кўрган Абдуманнопов майдон марказига яқин нуқтадан зарба берди. Афсуски ноаниқ.
- 90+3'
"Локомотив" бурчак зарбасини амалга оширади.
- 90+2'
Дониёр Абдуманноповнинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпи ноаниқ чиқди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 90+'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 86'
Жасур Жалолиддиновнинг хатосидан сўнг Диёр Туропов юқори тезликда бирга-бир вазиятга чиқиб кетганди. Исмоналиев хатони тўғрилади ва хужумни бартараф этди.
- 84'
ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Тимурхўжа Абдуҳолиқовнинг узатмасидан сўнг Бикмаев ҳимоячини алдади ва дарвозани ишғол қилди! 1:2! Бу ғалаба голи бўлиши мумкин!
- 83'
Ўйин темпи бироз пасайди.
- 81'
"Андижон"да ўзгариш: Фарход Сохибжонов ўрнига Дониёр Исмаилов майдонга туширилди.
- 79'
Жавоҳир Сидиқовнинг ўрнига Марат Бикмаев ўйинга қўшилди.
- 77'
Санжар Қодирқулов огоҳлантирилди.
- 77'
"Андижон" жарима зарбасига эга бўлди.
- 75'
"Андижон" аъзоси майдонда тиббий ёрдам қабул қилмоқда.
- 75'
Анчагина жиддий вазият юзага келди, дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланишмоқчи бўлди, бироқ ноаниқ уриниш.
- 74'
"Андижон"да ўзгариш: Суннатуллох Хамиджонов ўрнига Абдувоҳид Гуламов майдонга тушди.
- 73'
"Локомотив" аъзосининг зарбасига аниқлик етишмади.
- 71'
Азизбек Амановнинг дарвозамиз томон йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 69'
Боакьега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 68'
Иззатиллонинг ажойиб узутмасидан сўнг "Андижон"да яхши имконият юзага келган эди. Бироқ Боакье ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 67'
"Андижон" посбони кўп вазиятларда жамоасига фойда келтирмоқда.
- 65'
Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг бош билан берган зарбасини Зиявутдинов эгаллаб олди ва голдан қутқарди.
- 64'
Боакйега нисбатан фол ишлатилди.
- 64'
Устунлик "Локо"да.
- 61'
"Локомотив" шошяпти. Ўйин темпини кўтаришга ҳаракат қилишмоқда.
- 60'
Олисдан берилган кутилмаган зарбани "Андижон" посбони қайтарди.
- 58'
"Локо"да ўзгариш: Ислом Рашидхонов ўрнига Жалолиддин Жумабоев ўйинга қўшилди.
- 57'
Зарба тўппа-тўғри Илёсовнинг қўлига бориб тушди. Қарши ҳужум кўришимиз мумкин.
- 56'
"Андижон"да стандарт вазият
- 55'
Фарход Сохибжонов рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Хакам қоида бузилмади деб топди.
- 54'
"Локомотив" футболчиси Дилшоджон Комилов огоҳлантирилди.
- 54'
"Андижон"да илк ўзгариш: Камрон Сайдазимов ўрнига Иззатилло Абдулхақов майдонга тушди.
- 53'
Абдуманнопов рақибнинг тезкор қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатди. Сариқ карточка.
- 52'
Тўп жонли девордаги футболчиларга тегиб қайтди.
- 51'
Рақиблар жарима майдончаси чап бурчагидан жарима зарбасини амалга оширади. "Андижон" ҳимояланмоқда.
- 50'
Пламен Димов рақибини очиқчасига чалиб йиқитгани боис огоҳлантирилди.
- 48'
Жасур Жалолиддиновнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг тўп рақиб футболчисига тегиб йўналишини ўзгартирди. Қайтган тўпга Абдуманноповдан олдин рақиб посбони етиб борди.
- 47'
"Андижон" иккинчи бўлимни хужумкор тарзда бошлади.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди.
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+3'
Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.
- 45+2'
Абдуғани Камоловнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Дониёр Абдуманнопов эгаллаб олиб зарба йўллади. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
- 45+1'
Ўткир бурчакдан "Андижон" аъзоси зарба беришга ҳаракат қилди, бироқ унга куч етишмади.
- 45+'
Биринчи бўлимга бош ҳакам 2 дақиқа вақт қўшиб берди.
- 44'
"Андижон" дарвозабонидан ажойиб сейв! Абдуллаевнинг юқори ўнг бурчакка берган зарбаси қайтарилди.
- 43'
Чап қанотдан тўп жарима майдончаси ичидаги Боакйэга етказиб берилди, унинг бош билан берилган зарбаси анча баландлаб кетди.
- 41'
Абдуманноповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 40'
"Андижон" ўта хавфли ҳужум уюштирди, Жалолиддиновнинг узатмаси вазиятни кескинлаштирди, бироқ сўнгги сонияда дарвозабон тўпга чиқиб келди ва хавфни бартараф этди.
- 38'
Темурхўжа офсайдда қолиб кетди.
- 38'
Устунлик ҳали ҳам "Локо"да.
- 37'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Абдихолиқов ҳисобни тенглаштирмоқда! 1:1! Ахийри ҳужумлар ўз самарасини берди!
- 36'
Ўйин бироз тезлашди. "Андижон"нинг ҳужуми ҳимоячиларнинг фаоллиги туфайли қарши ҳужуимга айланиб кетди.
- 35'
Ўйин давом этади. Ҳакам шунчаки оғзаки тушунтириш бериб кетди.
- 34'
Майдонда футболчилар тортишиб кетишди, кўпчилик бир жойга йиғилиб урушиб кетишди. Бош ҳакам уларни ажратишга ҳаракат қилмоқда.
- 33'
"Андижон" аъзолари эркин ва қисқа узатмалар билан ўйин ташкил этишмоқда.
- 32'
Мартин Боаке қўполлик билан тўхтатиб қолинди. Махарадзе қўполлиги учун огоҳлантирилди.
- 31'
Бурчак тўпидан сўнг жарима майдончаси ичида палапартиш вазият юзага келди, тўп футболчининг қўлига тегди, ҳакам эса ўйинни давом эттиришга рухсат берди. У ҳақ!
- 30'
"Локомотив" бурчак зарбасини амалга оширади.
- 28'
Тўп назорати меҳмонларда юқори. Дастлабки дақиқалардаги фаолликдан самара чиқара олган водийликлар энди ҳимояга эътибор қаратяпти.
- 27'
Бугун Абдуманнопов ва Боаке ажойиб тандем ҳосил қилмоқда.
- 25'
Қанотлардан ёриб киролмаган "Локомотив" марказдан ёриб киришга ҳаракат қилмоқда."Андижон" ҳимояси эса бехато ҳаракат қилмоқда.
- 24'
Мартин Боаке боши билан тўпни Абдуманноповга узатиб бирга-бир вазиятга чиқариб юборган эди. Афсуски ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
- 23'
"Локомотив" тўп билан яхши муомала қилмоқда.
- 22'
Камрон Сайдазимовнинг жарима майдонча ташқарисидан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.
- 20'
Ўйин давом этади!
- 19'
Майдонда "Андижон" аъзосига нисбатан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 19'
Комбинация яхши ўйланган эди, бироқ ҳимоячилар буни ўқий олди.
- 18'
Сиандар вазият темирйўлчиларда. Кузатамиз.
- 17'
"Андижон" футболчиси жарима майдончаси чизиғи устида йиқитилди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга руҳсат берди.
- 16'
Бурчакдан тўпни "Локомотив" ўйинга киритиб берди, Махарадзе иккинчи қаватдаги тўп учун курашда ютиб чиқа олмади.
- 15'
"Локомотив"нинг илк жиддий ҳужуми: жарима майдони ичидан йўлланган зарюа дарвозабонга қийинчилик туғдирмади.
- 14'
Жасур Жалолиддиновнинг жарима майдонча ташқарисидан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди.
- 14'
Майдон марказида "Локомотив" аъзоси хавфли ўйнади.
- 13'
Яхши ҳужум ташкиллаштирилаётган эди, бироқ тошкентликлар бу сафар оддий хатоларга йўл қўймаяпти.
- 11'
Голдан сўнг "Локомотив" фаоллашди. Энди улар фаоллашишга мажбур.
- 10'
ГООООООООООООЛ! Мезбонлар ҳисобни очди!
Рақибнинг хатосидан кейин қарши ҳужумга ўтиб кетган Абдуманноповнинг узатмасидан кейин Боакье дарвозани ишғол этди.
- 7'
Тўп назорати мезбонларда. Ҳозирча, "Локо" ҳимояланмоқда.
- 5'
Сидиқовнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ҳимоячидан ўтмади.
- 3'
Илк дақиқалардан майдон эгалари анча ҳаракатчан ўйин кўрсатмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
Фикрлар