“Локомотив” ОЧЛ-2018 учун 27 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди
Ads

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛ учун 27 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

27 футболчининг 23 таси маҳаллий, 4 таси эса легионер фуболчилардир. Қайд этиш жоиз, “темирйўлчилар” легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланишди.

“Локомотив”нинг рўйхатдан ўтказган футболчилари

Дарвозабонлар:  Игнатий Нестеров, Мамур Икромов, Рустам Нартажиев, Сарвар Каримов.

Ҳимоячилар:  Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, Олег Зотеев, Сергей Прохоров, Шухрат Муҳаммадиев, Бобур Йўлдошев, Фаррух Иброҳимов. Ярим ҳимоячилар:  Садриддин Абдуллаев, Шерзод Каримов, Сардор Мирзаев, Икром Алибоев, Диёр Туропов, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов, Нивалдо, Игор Йелич, Кахи Махарадзе.

Ҳужумчилар:  Марат Бикмаев, Чо Сук Жаэ, Идрис Бикмайкин, Азиз Амонов, Ҳусниддин Ғофуров, Мурод Бобожонов.

Маълумот учун, “Локомотив” Осиё Чемпионлар Лигаси янги мавсумининг гуруҳ босқич дастлабки тур ўйинини 12 фервал куни ўтказади. Ўша куни уларга БААнинг “Ал Ваҳда” клуби рақиблик қилади. Ўйин соат 16:00да старт олади.