“Локомотив” Олий Лиганинг янги чемпиони!

Ҳозиргина Олий Лига 29-туридан ўрин олган бугунги баҳслар якунланди.

Эътиборлиси, чемпионлик учун курашаётган “Бунёдкор” ўз майдонида “Навбаҳор” билан дуранг ўйнаб “Локомотив”ни муддатидан олдин чемпион бўлишга “кўмаклашиб юборди”.

Айни пайтда “темирйўлчилар” ҳисобида 68 очко бор. “Қалдирғочлар” эса битта кўп ўйин ўтказган ҳолда 63 очко жамғаришган ва Олий Лиганинг бу йилги мавсумида бронза медалларини эгаллашди.

2002 йилда ташкил этилган "Локомотив" клуби шу пайтга қадар 3 марта Ўзбекистон вице-чемпиони унвонини, 1 мартадан бронза медали, Ўзбекистон кубоги ҳамда Ўзбекистон супер кубоги соҳибига айланган эди. Бугун эса жамоа тарихида янги саҳифа очилди ва жамоа илк бор мамлакатимизнинг тенгсиз клуби номини қўлга киритди. 

SPORTS.uz интернет ахборот портали “Локомотив”ни чемпионлик билан табриклайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!