Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Металлург" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Дамир Темиров 18-дақиқада ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим якунига қадар Диёржон Туропов мукаммал зарбаси билан тарози паллаларини тенглаштирди. Иккинчи таймда бекободликлар вакили Шаҳзодбек Ғофурбеков 3 дақиқа ичида дублни расмийлаштириб, жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, рақибнинг 6 ўйинли мағлубиятсиз сериясини якунлаган "Металлург" очколари сонини 12 тага етказиб олган ҳолда, 5-ўринга кўтарилиб олди. 8-поғонадаги "Локо" ҳисобида 11 очко мавжуд.

Локомотив

  • Диёржон Туропов 39'

Суперлига 8-тур

11/05/2021 18:50

1
:
3
Тугади

Металлург

  • Дамир Темиров 18'
  • Шаҳзодбек Ғофурбеков 77'
  • Шаҳзодбек Нурматов 80'

Стадион: "Локомотив" стадиони, 970 томошабин

Бош ҳакам: Вадим Агишев

45'
90'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Локо" ўз майдонида имкониятни бой берди.

  • 90+2'

    Санжар Қодирқуловнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни майдон эгалари ҳужумда ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Жарима майдони ичидан Ислом Қобилов зарба йўллади. Тўп ҳимоячилардан ўтмади.

  • 88'

    Саламат Қутибоев ўрнига Даврон Анваров майдонга тушди.

  • 88'

    Ўйин вақтини сунъий равишда чўзгани учун Лобанов сариқ карточка ишлаб олди.

  • 86'

    Абдухолиқовнинг яқин масофадан берган зарбасини Лобанов қайтарди.

  • 85'

    Саламат Қутибоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 83'

    Дамир Темиров ўз ўрнини Камолиддин Тожиевга бўшатиб берди.

  • 82'

    Лобановдан дабл-сейв! Александр дарвозаси томон берилган кетма-кет икки зарбаси қайтарди.

  • 80'

    ГОООООООООООЛ! "Металлург" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Нагаевнинг узатмасидан кейин қулай вазиятга эга бўлган Ғофурбеков дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 79'

    Ҳакамда жиддий эътироз билдирган Абдухолиқов огоҳлантирилди.

  • 77'

    ГОООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Нагаевнинг зарбасидан кейин Илёсов тўпни қайтарди. Ғофурбековнинг такрорий уринишидан кейин тўп дарвозадан жой олди.

  • 75'

    Меҳмонлар жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 74'

    Темурхўжа Абдухолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 73'

    Секейра ҳам ўзгаришга қўл урди: жароҳатидан тикланган Қодирқулов ва Жумабоев ўйинга қўшилди. Улар Муҳаммадиев ҳамда Сидиқов ўрнига ҳаракат қилади.

  • 71'

    Иван Нагаев майдонга тушди. У Зоҳид Абдуллаевни алмаштирди.

  • 70'

    Садриддин Абдуллаев ҳужумда қоида бузди. 

  • 68'

    "Металлург" футболчиси воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 67'

    Жавоҳир Илёсов ўз жарима майдони ичида хатога йўл қўйди. Унинг бахтига, рақиб бундан фойдалана олмади.

  • 65'

    Сидиқовнинг бурчакдан оширган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 64'

    Ислом Рашидхонов ўрнига Азизбек Амонов ўйинга қўшилди.

  • 62'

    Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар кичик устунлик намойиш этяпти.

  • 60'

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Тошқўзиев зарба беришга кечикди. Вазиятга аралашган ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 59'

    Саламат Қутибоевнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 58'

    Жамоадошининг узатмасидан кейин Туропов тўпга ета олмади.

  • 57'

    "Темирйўлчилар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 55'

    Чап қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни Илёсов эгаллаб олди.

  • 54'

    Қарши ҳужумга югураётган Туроповни Исматуллаев усталик билан тўхтатиб қолди.

  • 52'

    Иҳтиёр Тошпўлатовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 51'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Дилшод Комиловга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 48'

    Секейра шогирдлари иккинчи 45 дақиқаликда ҳам бироз фаолрок кўринмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Станислав Андреевнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 43'

    Бекободликлар жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 42'

    "Металлург" футболчиси олис масофадан ўз омадини синаб кўрди. Илёсов ўз ўрнида.

  • 39'

    ГОООООООООЛ! Мезбонлар тарози паллаларини тенглаштирди!

    Диёр Туроповнинг мукаммал зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олди. Лобанов бу вазиятда ҳеч нима қила олмасди.

  • 39'

    Жавоҳир Сидиқовнинг жарима майдони чизиғи устидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 37'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Тошқўзиевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 36'

    Темировнинг бош билан йўллаган зарбаси анча хавфли чиқди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 34'

    Абдураимов шогирдлари ҳимояда тартибли ҳаракат қилмоқда.

  • 32'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Абдуллаев ҳамда Темиров ўзаро тўқнашиб кетди. Дамирга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 30'

    Учрашув мезбонларнинг катта устунлиги остида давом этмоқда. Бекободликлар тўпни шунчаки тепиб юборяпти.

  • 28'

    Абдухолиқов жарима майдони ичидан бош билан зарба йўллади. Тўп мўлжалга аниқ бормади.

  • 26'

    Диёр Туроповнинг узатмаси жамоадоши томон ўтмади.

  • 23'

    Секейра шогирдлари чиройли комбинациялар билан ҳужум уюштирмоқда.

  • 21'

    Комилов узоқ масофадан кучли зарба берди. Лобанов тўпни қайтарди.

  • 19'

    Гол ўтказиб юборган мезбонлар дарҳол олдинга ўта бошлади.

  • 17'

    ГООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни очди!

    Қанотдан етказиб берилган тўпни Дамир Темиров дарвозага жойлаб қўйди.

  • 16'

    Олис масофадан берилган зарбани Лобанов ушлаб олди.

  • 15'

    Ўйин "темирйўлчилар"нинг кичик устунлиги остида давом этмоқда.

  • 13'

    Ён ҳакам "Металлург" футболчиси офсайдда қолиб кетганини таъкидлади. Аслида, бундай эмасди. Илёсов эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 11'

    Диёр Туроповнинг узатмаси рекошет натижасида дарвоза томон йўналди. Лобанов жамоасини голдан сақлаб қолди.

  • 9'

    Ҳимоячининг хатосидан кейин Тошқўзиев жарима майдони ичидан зарба йўллади. Тўп устун юқорисидан ўтиб кетди.

  • 8'

    Қутибоев марказда тўпни қабул қила олмади. Тўп йўқотилди.

  • 6'

    Абдуллаевнинг узатмасига аниқлик етишмади.

  • 4'

    Ислом Рашидхонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 3'

    Илк дақиқалардан майдон эгалари фаоллик кўрсатмоқда. Комиловнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар