“Локомотив” таркибида нигериялик ҳужумчи кўрикдан ўтади
Ads

“Локомотив” жамоаси Минскда ўтадиган хориж йиғини мобайнида бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, илгари Молдованинг “Саксан” жамоаси сафида тўп тепган нигериялик ҳужумчи Олабиран Блессинг Муйива ҳам “темирйўлчилар”нинг ушбу йиғинида иштирок этади.

"Локомотив"да Бразилия ва Африкадан легионер кўрикдан ўтмоқда (Фото)

18 ёшли истеъдодли футболчи 11-21 июль кунлари давом этадиган йиғинда “Локо” мураббийлар штабида ўзидан ижобий таассурот қолдириш учун уринади. Агар унинг ҳаракатлари жамоа мураббийларига маъқул келса, Олабиран Муйива “Локомотив” аъзосига айланади.

“Локомотив” кўригидаги нигериялик ҳужумчи "Бунёдкор"га қарши ёшлар лигасида иштирок этди (Фото)