"Локомотив" Туркияда Шимолий Македония пешқадамини таслим этди

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Локомотив" навбатдаги синов-назорат баҳсида майдонга тушди. Унда "темирйўлчилар"га Шимолий Македониянинг "Струга" клуби қаршилик кўрсатди. Ушбу беллашувда вакилларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

"Локомотив" сафида голларга Санжар Қодирқулов ва Рустам Соиров муаллифлик қилди. Бунга жавобан 78-дақиқада рақиблар пенальтидан гол урди. Шундан сўнг беллашувда 2:1 ҳисоби ўзгармай қолди ва "темирйўлчилар" ғалабани қўлга киритди. 

Бундан олдинги баҳсда ҳамюртларимиз "Краснодар-2" жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!