"Локомотив" устози: "Мағлубият учун айбни ўз бўйнимга оламан"
Ўзбекистон Суперлигаси 8-тури доирасида сафарда "Бунёдкор"га мағлуб бўлган "Локомотив" клуби бош мураббийи Александр Стоймирович мағлубият сабаблари ҳақида фикр билдирди.
"Бугун мухлисларга ёқадиган қизиқарли ўйин бўлди. Бешта гол кўрдик, аммо яна мағлуб бўлдик. Кетма-кет тўртта учрашувда мағлуб бўляпмиз. Бу йигитларни бироз руҳан тушкун кайфиятга тушганликлари билан боғлиқ. Биринчи таймда яхши ўйнадик, қатор вазиятларга эга бўлдик. Масалани биринчи таймнинг ўзидаёқ ҳал этиш мумкин эди. Иккинчи таймда умуман тушунарсиз ва пала-партиш ўйнадик. Тушунарсиз хатоларга йўл қўйдик. Мантиқсиз хатолар, режада бўлмаган узун паслар билан ўйнадик.
Биз лигада янги жамоамиз. Клубнинг ривожланиш модели янги. Айтганимдек, мавсум биз учун қийин кечмоқда. Мураббий сифатида мағлубият учун айбни ўз бўйнимга оламан. Хатолар устида иш олиб борамиз.
Иккинчи таймдаги ўйинимиз танқидга лойиқ. Мен буни тушунмаяпман. Нима учун тактика ва услубимизга мос тарзда ўйин ташкил қилмадик? Очиғи, мантиқ топа олмаяпман".
Фикрлар