“Локомотив” яна бир бор Балотеллининг жамоасидан устун келди (видео)
Ads

Пайшанба оқшомида Европа лигаси 1/16 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.

Россиянинг “Локомотив” клуби ўз майдонида Франциянинг “Ницца” жамоасини қабул қилди.

“РЖД Арена” стадионида кечган қарама-қаршиликнинг 32-дақиқасида Игорь Денисов томонидан киритилган ягона гол “темирйўлчилар”га ғалаба олиб келди.

Францияда кечган баҳсда ҳам Юрий Сёмин шогирдлари 3:2 ҳисобида зафар қучишган эди. Москваликлар икки ўйин натижасига кўра, рақибларидан 4:2 ҳисобида устун келишди ва 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Қуйида эса мазкур ўйин видеошарҳи билан танишасиз.