“Локомотив”нинг ОЧЛ 3-туридаги рақиби йирик ҳисобда ғалабага эришди
Ads

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 17-тур ўйинларига старт берилди. Тошкентнинг “Локомотив” клубининг ОЧЛ 3-туридаги рақиби – “Ал-Духаил” клуби ўз майдонида “Умм Салал”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда Жамол Белмади шогирдлари рақиблари дарвозасини 5 бор ишғол этишди.

Маълумот учун, “Ал-Духаил” – “Локомотив” учрашуви 6 март куни бўлиб ўтади.

Қатар Юлдузлар лигаси. 17-тур

“Ал-Духаил” – “Умм Салал” 5:0

Голлар: Луиз Сеара (5), Нам Тае Хи (10, 15), Мсакни (13, 56).