"Локомотив"нинг португалиялик бош мураббийи янги мавсум олдидан нималар деди?
“Локомотив” бош мураббийи ҳисобланган португалиялик мутахассис Микаэл Секейра янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Икки ой давомида мавсумга биргаликда тайёрланяпмиз. Футболчилар ўзгаришларни тўғри қабул қилишди. Ўзгаришлар сабабли улар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда.
Машғулотларда яхши ҳаракат қилишмоқда. Бу эса аста-секинлик билан самарасини беради. Бунинг учун аввало футболчилар барчасини тушуниб етишмоқда.
Ҳар бир мураббийнинг мақсад ва ғоялари бўлади. Масалан, сиз уй қураётганингизда аввало асосни қуйиб олишингиз керак бўлади. Кейинчалик бу босқичма-босқич уйга ўхшатиб, қуриб борилади.
Агар қурилиш учун кетказаётган материаллар яхши бўлса, уй ҳам мустаҳкам чиқади. Бизда юқори савияли футболчилар кўп. Ишонаманки, биз бу таркиб билан яхши натижалар қайд эта оламиз.
Фикрлар