Ломаченко фаолиятини қачон якунлашини айтди
Василий Ломаченко боксда яна қанча вақт қолишни режалаштираётганини айтди. Спортчининг сўзларига кўра, кўп нарса унинг танаси оғир машғулотларга қандай жавоб беришига боғлиқ.
"Мен бу спорт билан жуда узоқ вақт шуғулланганман. Яна қанча муддат бокс билан шуғулланишимни айтиш қийин, жуда қийин. Кўп нарса танамнинг навбатдаги машаққатли машғулотдан, яна бир оғир жангдан кейин қандай ҳис қилишига боғлиқ", - деди боксчи.
Эслатиб ўтамиз, 12 май куни Ломаченко(17-3, 11 KO) енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритиш учун навбатдаги уринишини амалга оширади.У австралиялик Жорж Камбоссос(21-2, 10 KO)га қарши рингга чиқади.
Фикрлар