Лондон дербисида "канонирлар"нинг қўли баланд келди
АПЛ 6-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Тоттенхэм" баҳси якунига етди. Мазкур баҳсда Артета шогирдлари "шпорлар"дан 3:1 ҳисобида устун келди.
Биринчи бўлимда Смит-Роу, Обамеянг ва Саканинг голлари эвазига "канонирлар" ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Иккинчи таймнинг 79-дақиқасида Сон Регилоннинг узатмасидан сўнг гол уриб, жамоасини шармандали мағлубиятдан қутқариб қолди.
9 очко тўплашга улгурган "Арсенал" айни дамда турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олди. Санту шогирдлари ҳисобида ҳам шунча очко бор ва улар 11-поғонадан жой олган.
- 90+5'
Учрашув якунига етди. Қизиқарли баҳсда Артета шогирдлари "Тоттенхэм"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, АПЛда очколари сонини 9 тага етказиб қўйди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Мартин Эдегор сариқ карточка билан жазоланмоқда.
- 88'
Яна бир ўзгариш. Смит-Роу ўрнига Тавареш ўйинни давом эттиради.
- 87'
"Канонирлар" сафида ўзгаришю Мейтленд-Найлз Сакани алмаштирмоқда.
- 84'
Харри Кейнда яхши имконият бўлди, бироқ у офсайд ҳолатида қолиб кетган эди.
- 82'
Жака ўрнига Локонга майдонга тушди.
- 80'
Гранит Жака жароҳат олиб, майдонни тарк этмоқда.
- 78'
ГОООООООЛ! Регилоннинг узатмасидан сўнг Сон ҳисобни бироз бўлса-да қисқартирди.
- 74'
Мартин Эдегор бурчак зарбасини ноаниқ амалга оширди.
- 72'
Девинсон Санчес рақибининг футболкасидан тортиб қолди ва ҳакам ўйин хуштигини чалди.
- 69'
Ндомбеле ўрнига Брайан Хиль майдонга тушди.
- 66'
"Тоттенхэм" футболчиси Скипп сариқ карточка билан жазоланди.
- 63'
Харри Кейн ҳужумда яхши вазиятлар яратмоқда. Бироқ улар гол уришнинг уддасидан чиқмаяпти.
- 61'
Сон жарима майдончаси ичига тўпни узатди, бироқ дарвозабон ишончли ўйнади.
- 58'
"Тоттенхэм" тўп назоратини қўлига олди.
- 56'
Ҳарри Кейн рақиб жарима майдони ичига кириб борди ва ҳимоячилар билан курашда имкониятни бой берди.
- 55'
Бурчак тўпидан сўнг Льорис тўпни эгаллаб олди.
- 53'
Эдегор бурчак зарбасини тезкорлик билан бошлаб берди.
- 50'
"Арсенал" рақиб жарима майдони атрофида кучли прессинг қилмоқда.
- 48'
"Тоттенхэм" иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлади.
- 46'
Эмерсон Ройал Танганга ўрнига майдонга тушди. Шунингдек, Алли ўрнида Скипп ўйинни давом эттиради.
- 45'
Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди.
- 45+2'
Танаффус!
- 45'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 42'
Обамеянг яккама-якка курашда ҳимоячига мағлуб бўлди ва тўпни йўқотди.
- 40'
Бўлим сўнгига келиб меҳмонлар бироз фаолликни оширгандек кўринмоқда.
- 38'
Харри Кейннинг бу сафарги уринишидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 36'
"Тоттенхэм"нинг ҳужумларидан мазмун йўқолиб қолди. Мухлислар трибуналарни тарк этишни бошлади.
- 34'
ГОООООООООООООЛ! "Арсенал" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!
Букайо Сака ўзи бошлаган ҳужумни муваффақиятли якунлади.
- 31'
Санту шогирдлари ҳужумда оқсамоқда.
- 29'
Ўйин темпи бироз пасайди.
- 27'
ГООООООООООООООЛ! "Канонирлар" орадаги фарқни оширди!
Смит-Роунинг қанотдан етказиб берган тўпини Обамеянг дарвозага аниқ йўллади.
- 24'
Харри Кейннинг уринишига аниқлик етишмади.
- 23'
Бурчакдан оширилган тўпга Танганга ноаниқ зарба берди.
- 21'
Сон дастлабки аниқ зарбани йўллади. Дарвозабон хавфни бартараф этди.
- 19'
Ўйин томонларнинг тенг кураши остида давом этмоқда.
- 17'
Бу сафар Обамеянг дарвозни "ўққа тутди". Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 16'
Томас Партининг зарбасидан кейин Льорис тўпни қайтарди.
- 15'
Регилоннинг қанотдан узатган тўпини Сон ўзига бўйсундира олмади.
- 14'
"Иштаҳаси очилган" мезбонлар устунликни кучайтирмоқда.
- 12'
ГООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Саканинг узатмасидан сўнг Смит-Роу яқин масофадан дарвозани ишғол этди.
- 9'
"Шпорлар" эрта прессинг эвазига рақибни шошириб қўйишга ҳаракат қилмоқда.
- 7'
Майдонда тезроқ футбол гувоҳига айланмоқдамиз. Футболчилар тинмаяпти.
- 5'
Сон ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 3'
"Канонирлар" илк сониялардан тўп назоратини амалга оширмоқда.
- 1'
Ўйинга старт берилди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин "Тоттенхэм" афсонаси Жимми Гривс хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланади.
Фикрлар