"Лондон дербиси"да "Тоттенхэм" "Вест Хэм" устидан ишончли тарзда ғалаба қозонди

Англия премьер-лигасининг 24-туридан ўрин олган "Тоттехэм" - "Вест Хэм" учрашуви якунланди.

Дастлабки тайм жамоаларнинг эҳтиёткорлиги билан кечди ва дарвозаларга йўл топилмади. Иккинчи таймни ҳужумкор тарзда бошлаган "шпорлар"кетма-кет ҳужумлар уйуштирди бу ҳаракатлар ўз самарасини берди: 56-дақиқада Бен Девиснинг узатмасидан сўнг Эмерсон аниқ зарба йўллаб, учрашувда ҳисобни очди.

Кейинроқ 72-дақиқада Кейннинг заргарона пасидан Сон унумли фойдаланиб, орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Ўйинда бошқа гол урилмади ва учрашув 2:0 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа Конте шогирдлари АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!