Лондон грандлари Перишич учун кураш бошлашди

  • 11 апреля, 2019, 01:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари "Интер" хавбеки Иван Перишич учун кураш бошлашди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра Лондон грандлари 30 ёшли хорватиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришади. Ўз навбатида “нерадзуррилар” ҳам уни қўйиб юборишга тайёр, фақат ушбу футболчининг нархи 40 млн евродан кам бўлмайди.

Маълумот учун, Перишич жорий мавсум “Интер” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию