Машҳур спорт сайти Португалия — Ўзбекистон ўйинининг аниқ ҳисобини башорат қилди
Машҳур спорт сайти Sportskeeda.com футбол бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган Португалия — Ўзбекистон учрашуви ҳақида ўз прогнози билан ўртоқлашди.
Нашр таъкидлашича, Португалия тўп назоратида устунлик қилиши кутилмоқда. Жамоа ўзининг ҳужумкор ярим ҳимоячилари ва тезкор қанот ўйинчилари орқали Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоясини босқичма-босқич ёриб ўтишга, шу орқали бир нечта голли вазиятлар яратишга ҳаракат қилади. Бундай имкониятлардан фойдаланиш учун эса жамоадан юқори самарадорлик талаб этилади.
"Оқ бўрилар"дан эса ишончли ва матонатли ҳимоя ўйини кутилмоқда. Каннаваро жамоага интизомлироқ ўйин услубини сингдириш, ҳимояни эса янада зич ва тартибли шакллантириш устида ишламоқда.
Шу билан бирга, мақолада қайд этилишича, Португалия терма жамоасининг ҳужум салохияти Ўзбекистон ҳимоясини очиб ўтиш учун етарли даражада кучли. "Биз Мартинес шогирдларининг ғалабасини кутаяпмиз. Прогноз: Португалия фойдасига 2:0", — деб ёзади манба.
Португалия — Ўзбекистон учрашуви сешанба, 23 июнь куни Хьюстон шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Фикрлар