Лондон клуби Миликни харид қилмоқчи

"Вест Хэм" "Наполи" ҳужумчиси Аркадиуш Миликни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Domenica Sportiva" хабар тарқатди.

Манбанинг хабарига кўра, Лондон клуби форвард борасида "адзуррилар"га расмий таклиф юборган. "Болғачилар" Милик учун 7 миллион евро маош тўлашга тайёр. 

Польшалик футболчининг "Наполи" билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида якунига етади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!