Лондон суперклуби “янги Месси”га харидор

Secret Scout нашрининг ёзишича, “Челси” скатулари аргентиналик ҳужумчи Аугустин Рубертони жиддий кузатиб бормоқда.

Бу футболчининг куни кеча 18 ёшга тўлгани унинг трансферини январь ойи ичида амалга ошириш имконини беради. Лондонликлар бу вазиятлан унумли фойдаланиб қолмоқчи.

Руберто ёш бўлишига қарамай, “Ривер ПЛейт”нинг асосий таркиби билан бирга шуғулланади.

Аугустин кучли техникага эга салоҳияти юқори футболчи ҳисобланади. Мутахассислар уни Аргентина футболи фахри Лионель Мессига қиёслаб, “янги Месси”, деб атаяпти.

Руберто ўтган йили 17 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этган жаҳон чемпионати мухлису мутахассислар эътиборини қозонди. У мусобақада саккизта тўп киритиб, кичик мундиаль тўпурари бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!