Лондон тўфони, Норвегиянинг бўрони ёки француз чақмоғи? «Ман Сити» Агуэрони ким билан алмаштиради?!

АПЛ олтин медалларини аллақачон чўнтакка солиб қўйган бўлса-да, "Манчестер Сити"да таркиб билан боғлиқ муаммолар йўқ эмас. Бир неча йиллардан бери олдинги чизиқдаги энг асосий фигура саналган Кун Серхио Агуэро ёзда клубни тарк этишини маълум қилди. Пеп жамоаси ҳозир аргентиналик ҳужумчисиз ҳам гол киритишда муаммога дуч келмаяпти. Шунга қарамай, муҳим ўйинларда бу омил панд бериб қўйиши мумкин.

Ҳозир ҳам бу статистик маълумотларда яққол кўзга ташланади. Инглиз нашрлари берган маълумотларга қараганда, «Сити» Агуэро билан ҳар бир ўйинда 2,5 гол киритган. Ҳозир эса, бу кўрсаткич 2,1 га тушиб кетди. Унинг ўрнини эгаллаши шарт бўлган Жезус ҳисобида жорий мавсумда атиги 7 гол бор, холос. Декабрда 24 ёшни қарши олувчи ҳужумчи Агуэронинг даражасига чиқа олмаслиги аниқ бўлиб улгурди.

gabriel-jesus-manchester-city-2019-20_1lxo3zplrz3tl1b7l620wyvq0m

COVID-19 сабабли кўплаб гранд клублар иқтисоди катта талофат кўрди. Мутахассисларнинг маълум қилишича, бу зарба бир неча йиллар давомида ўз таъсир кучини йўқотмайди. «Манчестер Сити»ни бу воқеалар безовта қилмаса керак. Абу Дабидаги миллиардер истаган футболчини «шаҳарликка» айлантиришга қодир. 2020 йилнинг июль ойида «Сити»га қўйилган икки йиллик тақиқ олиб ташланди. Оқибатда, ёз охирига қадар жамоа Рубен Диаш, Натан Аке ва Ферран Торрес учун 120 миллион евро сарфлади.

Серхио Агуэро ёзда клубни тарк этишини маълум қилди. Пеп жамоаси ҳозир аргентиналик ҳужумчисиз ҳам гол киритишда муаммога дуч келмаяпти. Шунга қарамай, муҳим ўйинларда бу омил панд бериб қўйиши мумкин.

Шундай экан, «шаҳарликлар» янги марказий ҳужумчи керак. Ўтган йилнинг октябрь ойида Гвардиола ҳужумчи сотиб олиш кераклигини маълум қилган эди. Агуэронинг кетиши бу ишни амалга ошиши аниқлигидан далолат. Ортда қолган 5 йил давомида, Пеп «Сити»дан трансферлар учун 950 миллион евро олди. Катта эҳтимол билан, бу сумма ёзда 1 миллиардга етади. Хўш, «шаҳарликлар»нинг ёзда нишонига айланадиган ҳужумчилар ким?

Pep-Guardiola

Леонель Месси

Аргентиналик ҳужумчи 34 ёшни «уриб қўйган» бўлсада, бир ё икки мавсумни супер даражада ўтказишга қодир. Бир неча йиллардан бери ЕЧЛ олтин медалларини орзу қилаётган Гвардиолага шунинг ўзи кифоя. Клуб мухлислари ҳам Англия чемпионлигига ўрганиб қолди. Энди улар ҳам халқаро майдондаги совринни истамоқда.

Лео ва Пепнинг яна ҳамкорлик қилиши «Сити» тарғиб этаётган ўйин моделини тўхтатиб бўлмас машинага айлантириб юбориши мумкин. Месси сўнгги пас ва ҳужумни уюштиришда беназир. Шунингдек, кучли ярим ҳимоячилар қуршовида у янада эркин тўп суриши мумкин.

Бу трансферни амалга ошириш жуда қимматга тушади, бироқ Месси бу замонавий футболнинг рамзи саналган иккита спортчининг бири. Бу юриш «Сити»нинг грандлар қаторига қўшилиши учун олдинга ташланган қадам бўлади.

d28d7359930e64731368d207a0cd1e83

Эрлинг Холанд

Яқин 10 йил ичида сайёрамизнинг энг кучли марказий ҳужумчиси бўлиш учун асосий даъвогар! Чинакам гол машинаси. Жорий мавсумда у Бундеслиганинг 17 ўйинида 17 бор рақиб дарвозасини ишғол этди. ЕЧЛда 5 бор ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Эндигина 20 ёшга қадам қўйганига қарамай, у совуққон ва хотиржам. Бундан ташқари, қаҳрамонимиз гол киритишдан бошқа жиҳатларини ҳам яхшилаб боришга уринмоқда. Техникаси кучли, жисмонан бақувват, сўнгги зарбани аниқ йўллай оладиган Эрлинг Пепнинг барча критерияларига жавоб беради.

Иккинчи қаватда ҳам ўз ўйинини яхшилаётган йигит ҳали ўзининг энг юқори даражасига кўтарилгани йўқ. У исталган футбол моделига мос келади.

Миш-мишларга қараганда, Холанд 2022 йилнинг охирида Дортмунд клубини 75 миллион евро эвазига тарк этмоқчи. Агар «Сити» Агуэронинг қўйиб юборса, тезроқ Холанд учун курашга қўшилиши лозим. Акс холда, бу трансфер суммаси 150 миллион еврогача кўтарилиши мумкин.

crop

Харри Кейн

«Шпорлар» ўз сардорини қўйиб юбормоқчи эмас. Шу боис, унинг трансфер суммасини 150 миллион евро этиб белгилаб қўйишди. Ҳозирги пайтда бу сумма «Сити» учун ҳам оғирлик қилиши аниқ.

Ёзда Харри 28 ёшни қарши олди. Футболчи шу ёшга қадар ҳали бирорта совринни боши узра кўтаргани йўқ. Бу жуда аламли ҳолат. Унинг жамоа билан тузган шартномаси 2024 йилда ўз якунига етади. Агар футболчи шартнома сўнгига қадар «Тоттенхэм»да қолса, узоғи билан Англия кубогида зафар қучиши мумкин, холос. Бундан ортиғини фақат орзу қилиш мумкин.

«Сити» Кейн ҳозир супер формада эканлигини яхши билади. Трансфер тезда фойда бериши аниқ. Бу вазиятда Даниель Леви билан суҳбат уюштириш зарар қилмайди. Агар трансфер суммаси 80-90 миллион евро атрофида баҳоланса, Кейн ва «Сити» ҳамкорлиги катта фойда келтириши аниқ.

Харри стабил ҳужумчи. Айнан шундай ижрочининг йўқлиги бир неча йиллардан бери муҳим баҳсларда “Ман Сити”га панд бериб қўймоқда. Кейн жамоани ҳар жабҳада кучайтириши мумкин.

kane-criticism

Килиан Мбаппе

Барча Килианни Мадрид клубига ўтиши ҳақида фикр билдирмоқда, аммо бунга ишониш мушкул. «Реал» янги стадион қурилиши ва пандемия сабабли молиявий қийинчиликларни бошидан ўтказмоқда. Вазиятдан «Сити» унумли фойдаланиб кетиши мумкин.

22 ёшли ҳужумчининг Париж жамоаси билан тузган шартномаси 2022 йилда якунланади. Мбаппе - жаҳон чемпиони. У шунчаки бир мавсум яхши тўп сурган футболчи эмаслигини исботлаб бўлди. Роналду ва Мессидан кейин «олтин тўп»ни қўлга киритиш учун биринчи даъвогар бўлиб турган йигит учун 100-150 миллион евро талаб этилиши табиий.

Боз устига, Килиан Лига-1да янги даражага чиқа олмаслигини яхши билади. У АПЛ ёки Ла Лигада тўп суриши шарт. Бошқачасига «олтин тўп» учун биринчи рақамли даъвогар бўла олмайди. Умуман олганда, «шаҳарликлар» бу трансфердан ҳар жабҳада фойда қилиши мумкин. Килиан универсал. У қанотларда ва марказда бир хил наф беради. Керак пайтда катта тезлик намойиш этиши ҳам мумкин. Қўшимчасига, қарши ҳужум чоғида у чинакам қуролга айланади.

2809804-57961108-2560-1440

Жоау Фелиш

Тан олиш лозим, Фелиш «Атлетико»нинг ўйин услубига сира мос эмас. «Бенфика»да эркин ижод қилишга ўрганиб қолган йигитдан соф ҳужумчи «ясаш»нинг имкони йўқ эканлигини Симеоне ҳам англаб етди. Шу боис, у Луис Суаресни таркибга қўшиб олди.

21 ёшли йигит ўзи учун сарфланган 126 миллион еврони ҳали оқламади, бироқ унинг потенциали жуда юқори. Унинг қанотдан марказга ёриб кириши, дриблинг ва чаққонлиги «Сити»га қўл келиши мумкин. Пеп португалиялик футболчини бемалол янги даражага олиб чиқа олади.

Фелиш марказий ҳужумчи бўлишига қарамай, майдон марказига яқин нуқтада тўп суриши мумкин. «Ёлғон тўққизлик» схемаси учун Фелиш идеал ҳужумчи. Ҳозир «Атлетико» ҳимоявий футболга урғу бергани учун биз Жоауни тўлиқ имкониятларини чамалай олмаяпмиз. Унинг «Этихат»га кўчиб ўтиши янги суперюлдузнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.

felish

Лаутаро Мартинес

Миланнинг «Интер» жамоаси сафида Агуэронинг ўйин услубига жуда ўхшаш ҳаракат қилаётган ҳужумчи бор. Агар у Серхиони «Сити»да алмаштирса, Пеп учун айни муддао бўлади. Техникаси кучли бўлган форвард Кун Агуэро амалга оширган барча ишни уддалай олади. У «ёлғон тўққизлик»да ҳам тўп суриши мумкин. Керак паллада қанотда ҳам тўп суриши мумкин. Лаутаро чинакам универсал. Футболчининг ўзига ҳам АПЛда ўз кучини синаб кўриш қизиқ бўлиши аниқ. «Интер» "Скудетто"ни қўлга киритишга яқин турибди. Агар бу иш амалга ошса, Мартинес янги мақсадлар сари одимлаши аниқ. Пеп Гвардиола қўл остида тўп суриш ҳар қандай футболчининг орзуси.

lautaro

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!