Лондон UFC турнирига мезбонлик қилади

  • 5 декабрь, 21:35
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида жанг кечаси ўтказилишини эълон қилди. Промоушен матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур мусобақа  2026 йил 21 март куни "Арена О2" да бўлиб ўтади. 

Tecno

"Лондон - дунёдаги энг катта жангларни ўтказувчи шаҳарларидан бири ҳисобланади. Унда ажойиб мухлислар ва ақл бовар қилмас атмосфера бор. Биз бу ерда охирги марта бўлганимизда, UFC Fight Night тарихидаги энг юқори даромадни қўлга киритгандик. Лондон - ҳар доим умидларни оқлаган. Мен у ерга қайтишни сабрсизлик билан кутяпман", - деди UFC президенти.

Маълумот учун, 2025 йил 23 март куни ўтказилган мусобақа энг юқори даромад келтирган "Fight Night" турнирга айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!