Айни пайтда ишсиз юрган Хулен Лопетеги АПЛга қайтиши мумкин. Уни "Ноттингем Форест" кузатиб бормоқда. Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар тарқатди. 

Айрим манбалар таъкидлашича, "ўрмончилар" АПЛнинг 16-турида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўладиган бўлса, бош мураббий Стив Купер ўз лавозимидан озод қилиниши мумкин. Унинг бошқарувидаги жамоа ушбу мавсум АПЛ доирасида 15 та учрашув ўтказиб, 3 мартагина ғалаба қозонди. Клуб ҳисобида 4 та дуранг ва 8 та мағлубият бор. 

Маълумот учун, Лопетеги ёзда "Вулверхэмптон"ни тарк этганди. У клубни трансферлар ойнасида фаол ишламагани учун, раҳбарият билан келиша олмай, шартномани муддатидан олдин бекор қилганди. Шундан кейин унга Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби жиддий қизиқиш билдирди, лекин испан таклифни рад қилиб, АПЛга қайтмоқчи эканини билдирди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!