Лопетеги Франция клубини бошқариши мумкин
Айни пайида ишсиз бўлиб турган Хулен Лопетеги Франциянинг "Лион" клубига бош мураббий бўлиши мумкин. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар тарқатмоқда.
Чемпионатда 1 очко билан 18-поғонада кетаётган "Лион" Лаурент Бланкни ўз лавозимидан озод қилиши кутилмоқда. У клубда 2022 йил октябрда иш бошлаганди.
Миш-мишларга кўра, раҳбарият Грэм Поттерга ҳам алоқага чиқди, лекин инглиз мутахассиси рад жавобини берди. У ҳали қайтиш-қайтмаслигини ҳал қилиб олмаган.
Фикрлар