Лопетеги жамоасига ПСЖ футболчисини олиб келмоқчи

  • 12 января, 2023, 15:43
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ярим ҳимоячиси Пабло Сарабия яқин кунларда Англия премьер-лигасига ўтиши мумкин. Журналист Адриен Грениернинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, испаниялик футболчи Хулен Лопетеги устозлик қилаётган “Вулверхэмптон”нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолган.

Tecno

"Бўрилар" устози ўтган мавсум "Спортинг" сафида Португалия чемпионатида 15 та гол урган Сарабияга эга бўлишни хоҳламоқда. Таъкидлаш керакки, "Вулверхэмптон" ҳали ҳам премьер-лигада хавфли зонада бормоқда.

Қизиғи, Сарабия ва Лопетеги "Севилья"да бирга ишлашга улгурмади. Хулен 2019 йилнинг ёзида жамоани қабул қилиши биланоқ, орадан бир ой ўтиб ярим ҳимоячи ПСЖга кўчиб ўтди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию