Лопетеги: Роналдуси бор "Реал" ҳам "Барселона" ва "Атлетико"дан ортда қолган эди

"Мен жамоани ЕЧЛдаги ғалабадан сўнг қабул қилиб олдим. Роналдуси бор бўлсада, жамоа Ла Лигада "Барселона" ва "Атлетико"дан жудда катта фарқ билан ортда қолди. Менинг олдимда жамоавий ўйинни шакллантириш вазифаси турган эди...

Биз футболчиларнинг ҳаракатларидан ва ишга бўлган садоқатидан қониқиш ҳосил қилдик. Биз қилаётган ишларимиз тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилган эдик. Мадридда ҳамма нарса жуда тез содир бўлади. Аммо биз мавжуд талабларга жавоб беришга ҳаракат қилдик, бироқ вақт камлик қилди", - деб Лопетегининг сўзларини келтириб ўтди Football Espana.

Маълумот учун, Лопетеги "қироллик клуби"ни ўтган мавсум аввалида қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида жамоа 14 та баҳсда майдонга тушди ва шуларнинг 6 тасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнади ва олти бор рақибга имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!