Лопетегининг янги иш жойи маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги фаолиятини қаерда давом эттириши ойдинлашди.

Берилган маълумотларга қараганда 52 ёшли испаниялик мутахассис "Севилья" устозига айланади. У андалусияликлар бош мураббийи Хоакин Капарросанинг ўрнини эгаллайди.

Таъкидлаш керакки, Лопетегида 2 та АПЛ клубидан таклифлар бор эди. Бироқ, у Испанияда қолишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, "Севилья" ўтган мавсум Ла Лигани 6-ўринда якунлади ва Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!