Льорис кумуш медалдан афсусланмаса ҳам бўлаверади

«Тоттенхэм» бош мураббийи Антонио Конте франциялик дарвозабон Уго Льориснинг Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022даги ўйинига юқори баҳо берди.

"Бир томондан, французларнинг натижадан ҳафсаласи пир бўлганини тушуна оламан, бироқ бошқа томондан, улар кетма-кет иккинчи марта жаҳон чемпионати финалига чиқишди. Бундан фахрланса арзийди.

Бу жуда катта ютуқ, турнирда зафар қушич ҳақиқатан ҳам қийин, бироқ Уго аллақачон ушбу кубокни қўлга киритган. Унинг учун фаолиятида кетма-кет иккинчи марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш имкони бор эди.

Омад ундан юз ўгирди, лекин бу унинг ажойиб дарвозабон эканлигига моъне қила олмайди. У Франция терма жамоаси сардори ва менимча, финалга чиқишни ҳақиқатан ҳам ғалабага тенг дейиш мумкин", - деди Конте.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!