"Лос-Анжелес-2028" Олимпиадаси учун чипта нархлари қанчадан бошланади?
Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси бўлажак мусобақа чипталарини сотиб олиш учун рўйхатдан ўтиш бошланганини эълон қилди. Унга кўра, Ўйинларга чипта харид қилишни истаган томошабинлар биринчи қадамда тизимдан рўйхатдан ўтишлари ва унда ўзларига керакли дастурларни белгилашлари мумкин.
Жараён жорий йилнинг 18 март санасига қадар давом этади. Бу 9-19-апрель кунлари амалга ошириладиган биринчи сотув жараёни учун асос бўлади. Унда чипта эгалари рўйхатдан ўтган иштирокчилар орасидан тасодифий танлов асосида ажратиб олинади. Ташкилий қўмитанинг маълум қилишича, чипталар 28 АҚШ долларидан бошланади.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.



Фикрлар