"Лос-Анжелес Гэлакси" Ибрагимович ўрнига Чичарито номзодини кўриб чиқмоқда
АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби "Севилья" ҳужумчиси Хавьер Эрнандеснинг (Чичарито) хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага қараганда MLS клуби 31 ёшли мексикалик футболчини “Милан”га ўтган Златан Ибрагимович ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Лос-Анжелес Гэлакси" Ибрагимович ўрнига шунингдек Эдинсон Кавани номзодини ҳам кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Чичарито жорий мавсум Ла Лигада 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.
Фикрлар