Лосано “Реал”ни мағлубиятга, Рамосни “нокаут”га учратди

Ла Лиганинг олтинчи турида “Реал” ўз майдонида “Кадис”га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Зидан уч очко билан бирга жамоа сардори Серхио Рамосдан ҳам айрилди. Учрашувда ғалаба тўпини киритган Энтони Лосано биринчи бўлимдаги вазиятларнинг бирида Рамоснинг чап тиззасига кучли зарба берди. Бунинг оқибатида 34 ёшли ҳимоячи жароҳат олиб, иккинчи бўлимга чиқмади.

Энди Серхио Рамос 24 октябрь куни “Барселона”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Ҳозирча, ҳимоячининг жароҳати қанчалар жиддий экани айтилмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!