Лотар Маттеус Нагельсманнни истеъфога чақирди
Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Лотар Маттеус миллий жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманнни ўз лавозимини тарк этишга чақирди.
⠀
Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Парагвайга қарши баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган ҳолда мусобақа билан хайрлашди.
⠀
"Юлиан Нагельсманнда бу жамоада келажаги йўқлигини тан олиш учун нега етарлича жасорат йўқлигини тушунмайман.
⠀
Чиқиб: "Мен вазифани уддалай олмадим. Германия футбол иттифоқи менга ишонди. Мен мухлислар ва футболчиларнинг ишончини оқлай олмадим. Шунинг учун истеъфога чиқаман. Катта товон пули ҳақида ўйламайман, аввал ҳаммасини таҳлил қилиб, кейинги имкониятда яхшироқ ишлашга ҳаракат қиламан", дейиш учун жасорат керак. Бу ҳақиқий мардлик бўларди.
⠀
Балким, Нагельсманн ҳаммасини тўғри қилдим деб ўйлаётгандир. Аммо унинг ёши бу лавозим учун ҳали эрта эди. Эҳтимол, 10–15 йилдан кейин етарлича тажриба тўплагач, бу вазифани муваффақиятли бажара олар", — деди Маттеус.

Фикрлар