Ловрен Хорватия терма жамоасига ёрдам бера олмайди

"Зенит" ҳимоячиси Деян Ловрен Россия премьер-лигасининг 14-туридан ўрин олган "Краснодар"га қарши ўйинда жароҳат олган.

Юқоридаги сабаб туфайли Ловрен Хорватия терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўйинларида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Златко Далич айтиб ўтди.

Хорватия терма жамоаси бу ой Туркия, Швеция ҳамда Португалияга қарши ўйин ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар