Луи ван Гал де Лигтга "Манчестер Сити"га ўтишни маслаҳат берди

Голландиялик машҳур мутахассис Луи ван Гал "Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигтга "Манчестер Сити"га ўтишни маслаҳат берди.

“Де Лигт “Барселона”га ўтиши мумкин, аммо мен уларнинг ҳимоячиларини ёқтирмайман. У “Барселона”да ўйнаши мумкин, лекин у “Манчестер Сити”да ҳам ўзини кўрсата олади. Мен унинг ўрнида бўлсам, Гвардиолани танлардим, Мессини эмас”, - дейди ва Гал.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар 19 ёшли футболчи билан шахсий келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга "Барселона"дан ташқари "Манчестер Юнайтед", "Бавария", "Реал", "Ювентус" ва ПСЖ клублари ҳам харидор бўлишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!