Луи ван Гал мураббийлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди
Голландиялик машҳур мутахассис Луи ван Гал ўзининг мураббийлик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.
“Мен тугатяпман. Хотиним 22 йил давомида менга ҳамроҳлик қилиб чарчади. Мен унга 55 ёшимда фаолиятимни тугатаман деб ваъда берган эдим. Ҳозир ёшим 65дан ҳам ўтиб кетди. Мен бу ишни абадий давом эттира олмайман. Худди футболчилар сингари менинг хотиним ҳам Луи ван Галь билан яшашга ҳаққи бор”, - дейди 67 ёшли мутахассис.
Маълумот учун, Луи ван Галь ўзининг мураббийлик фаолияти давомида "Аякс", "Барселона", АЗ, "Бавария", "Манчестер Юнайтед" ва Голландия терма жамоасини бошқарган. У ушбу жамоалар билан бирга жами 20та соврин қўлга киритган.
Фикрлар