Луи ван Гал яна Голландия терма жамоасини бошқариши мумкин

Голландия терма жамоасининг янги бош мураббийи Луи ван Гал бўлиши мумкин. Бу ҳақда Voetbalprimeur нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “Барселона”га ўтиши кутилаётган Рональд Куманнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббийлар орасида 69 ёшли мутахассиснинг номзоди ҳам бор.

Ван Гал фаолияти давомида Голландия терма жамоасини икки марта бошқарган (2000-2002, 2012-2014) ва “ЖЧ-2014”да бронза медалларини қўлга киритган эди. У бундан ташқари "Аякс", "Барселона", АЗ, "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоаларни ҳам бошқарган. 2019 йилда эса мураббийлик фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!