Луис Энрике қуръа ўрнига сайрни танлади
«ПСЖ» мураббийи Луис Энрике бу сафар Чемпионлар лигаси қуръасини томоша қилиш ўрнига Париж кўчаларида велосипедда сайр қилди.
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учун ўтказилган қуръа жараёнини қандай кузатгани ҳақида гапириб берди.
«Бу ердаги дастлабки уч йил давомида қуръани доим ўз ишхонамдан томоша қилардим. Ҳар сафар натижа биз учун ҳақиқий фожиага айланарди – доим энг кучли рақиблар тушарди!
Бу сафар эса велосипедга миниб, Париж кўчаларида сайр қилишга қарор қилдим. Қайтиб келганимдан кейин эса барчасини ходимларимдан эшитдим. Ўтган йилдагидан ёмони бўлмаса керак. Ҳазил қилаяпман, лекин аслида айнан шундай йўл тутишни режалаштирганман», – деди Луис Энрике.

Изоҳлар (0)