Луис Энрикенинг маоши оширилди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике клуб билан шартномани узайтирганидан сўнг маошини сезиларли оширадиган бўлди.
Янги келишувга кўра, испаниялик мутахассис 2030 йилгача Париж клубини бошқаришда давом этади. Sport.es нашри ёзишича, энди Энрике ҳар мавсум солиқлар ундирилгунга қадар тахминан 20 миллион евро иш ҳақи оларди. Илгари 56 ёшли мураббийнинг йиллик даромади 12 миллион евро атрофида баҳоланарди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 4 сентябрь куни Луис Энрике билан шартнома узайтирилганини расман эълон қилган эди. Қизиғи шундаки, ўша куннинг ўзидаёқ парижликлар жорий Франция чемпионатидаги илк мағлубиятини қайд этишди — ўз майдонида «Монако»га ютқазишди. Луис Энрике 2023 йил ёзидан бери ПСЖда фаолият олиб бормоқда.

Фикрлар